UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  4 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0

Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман" Янгиликлар

Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"

Доминикан Республикаси олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ибаи Гомес Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан мамлакат футбол федерацияси томонидан ташкил этилган видеоконференцияда иштирок этди.

Ибаи Гомес ўз жамоасининг Олимпиада турнирининг чорак финалига йўл олишига "тўлиқ" ишонишини айтди.

"Жамоа бундан 15 кун аввал Францияга ўйинга қараганда (0:7 ҳисобидаги мағлубият) ўз динамикаси ва менталитетини ўзгартирди. Бизда имконият бор ва ўз имкониятимиздан фойдаланишимиз керак. Испания Мисрни мағлуб этишига ҳам умид қиламиз. 

Испанияга қарши пухта тайёргарлик кўрган эдик, аммо қизил карточка ўйинни ўзгартирди. Биз яхши ҳаракат қилдик, рақибга голли вазиятлар яратишга деярли имкон бермадик. Шогирдларим айтилган вазифаларни бажаришди. Испанияга қарши ўйинда кўп куч сарфладик, йигитларда бироз чарчоқ бўлишига қарамай, улар бўлажак тўқнашувга тайёр. Бироқ Бордо шаҳридан Парижга йўл олишимиз якшанба куни машғулот ўтказиш имкониятидан маҳрум қилди.

Бизда тарих яратиш имконияти мавжуд. Руҳан ва жисмонан тикланишга ҳаракат қиламиз. Биз фақат ва фақат ғалаба қозонишимиз керак, шу боис ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам таваккалга қўл урамиз. Майдонда аниқликка урғу бериб, фаол прессинг уюштиришга ҳаракат қиламиз.

Испания Мисрни мағлуб эта олади деб ўйлайман, бироқ, аввало, биз ўз вазифамизни бажаришимиз керак. Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратамиз. Қарама-қарши жуфтлик беллашувига эътибор бермасликка ҳаракат қиламан.

Биз бўлажак ўйин учун ўзгаришлар қилдик, бунга эртага гувоҳи бўласиз. Эртага таваккал қиламиз. Ўйлайманки, футболчилар нимага қодирлигини майдонда кўрсатади. Ишонаманки, ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишни уддалаймиз", деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Доминикан Республикаси учрашуви 30 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.


Аввалроқ терма жамоа сардори Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика