UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  0 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  4 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  8 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  8 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  2 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  21 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  2

Ҳусниддин Ғофуров: "Чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунман" Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: "Чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунман"

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” Суперлига баҳсларини сафарда “Қизилқум”га қарши учрашув билан бошлади.

Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “темирйўлчилар” жамоаси 3та тўп фарқи билан зафар қучишди.   Мазкур беллашувда маҳоратли футболчи Ҳусниддин Ғофуров “Локо” сафидаги дебют ўйинини ўтказди.  Учрашувдан сўнг футболчи клуб расмий сайтига қуйидагича фикр билдирди:

– Таассуротларим аъло даражада.  Мавсумни жуда яхши бошлаб олдик.  Сафарда бўлишига қарамай йирик ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлдик.  Ўйин бошланиши олдидан бироз ҳаяжоним бор эди.  Лекин майдонга чиққач бор салоҳиятимни ишга солишга ҳаракат қилдим.  Жамоамизга оз бўлса-да фойда келтиришга астойдил уриндим.  Шукр,  муҳим 3 очко қўлга киритилди.  “Локомотив” учун илк расмий ўйинимни ўтказганимдан мамнунман.  Жамоадошларимга эса мени қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорчилик билдираман,  – деди Ҳусниддин Ғофуров.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика