Ҳусниддин Алиқулов: "Сречко Катанецда ҳаммаси бошқача"

Aslanov Jasurbek
1 сен 2021
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда кўтаринки руҳда машғулотларни давом эттирмоқда.

"Насаф" клубидан таклиф қилинган Ҳусниддин Алиқулов бу борадаги фикрларини билдириб ўтди. 

"Терма жамоага қўшилиб кетиш қийин бўлгани йўқ. Боиси таркибдаги футболчилар бир-биримизни яхши биламиз. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Сречко Катанецда ҳаммаси бошқача. Жисмоний ҳолатга ҳам эътибор берилмоқда. Қўшилганимизга кўп бўлгани йўқ. Шу боис ҳали хулоса қилиш қийин. 

Кучли терма жамоалар билан ўйнаган яхшироқ, деб ўйлайман. Қолаверса тажрибамизни ҳам оширамиз. Муносиб тўп тепишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ҳусниддин Алиқулов.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia