UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  3 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  3 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1

Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазон — "Динамо"нинг янги футболчисининг исм фамилиясини нечта уринишда ўқидингиз? Янгиликлар

Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазон — "Динамо"нинг янги футболчисининг исм фамилиясини нечта уринишда ўқидингиз?

Шарҳловчиларга сабр тилаймиз!

Махачқаланинг "Динамо" клуби эронлик янги футболчисини таништирди.

Жамоа эронлик Ҳусайннажодмахаленколай Муҳаммаджавад Рамазонни 900 минг евро эвазига сотиб олди. 21 ёшли футболчи бунгача "Сепахон" клуби шарафини ҳимоя қилган. Эрон клуби сафида ёш иқтидорли ярим ҳимоячи 28 та учрашув ўтказиб улгурган ҳамда 2 та гол уриб, шерилкарига 4 та голли узатма етказиб берган.

Бироқ таништирув маросимида асосий урғу футболчининг талаффуз қилишга қийин ва жуда узун исмига берилди.

Муҳаммаджаваднинг 10-рақамли футболкаси мана бундай кўриниш олган.

Клуб ўзининг телеграм-каналида жамоанинг бошқа футболчилари эронлик спортчининг исм-фамилиясини катта қийинчилик билан талаффуз қилаётгани акс этган видео ҳам юклади. Эътиборлиси, футболчилар ҳам катта эҳтимол жамоанинг янги аъзоси исм-фамилиясини ўша футболкадан ўқишган :)

"Динамо" клубининг расмий хабарига кўра, бевосита ўйинлар учун тайёрланадиган либосда футболчининг елкасида шунчаки Жавад исми бўлади.  

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика