

"Муборакдаги ўйиндан олган таассуротларим катта. Энг муҳими, уч очкони қўлга киритдик. Бу орқали Суперлигага яна бир қадам ташладик. Умуман олганда, "Машъал"га қарши баҳс қийин ва курашларга бой тарзда кечди.
Ғалабани жамоавий ўйинимиз эвазига қўлга киритдик. Ўз олдимизга қўйган вазифани бажариш учун ҳаракат қиляпмиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Яна 2 та ўйнимиз қолди, уларда ютсак, Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз", – деб сўзини якунлади Иминов.



