Ҳумоюн Муртозаев бу йил “Насаф”да ким порлаши ҳақида гапирди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2020
Бир йил “Насаф”да ўйнаб Суперлига клубларининг эътиборига тушган Ҳумоюн Муртозаев айни пайтда “Бунёдкор” жамоасида ижара асосида тўп тепмоқда.

Футболчи янги мавсум олдидан "Насаф" ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Насаф” ҳар мавсум янги номларни чиқаришга уста. Жамоани ҳар йили кўплаб футболчилар тарк этади. Бироқ “аждарлар” доим етакчиларга етиб юришни уддалашмоқда. Янги мавсумда ҳам янги ном чиқишига ишонаман. Ҳужумчи Ҳусайин Норчаевни яхши биламан, яхши ҳужумчи. Рўзиқул Бердиев бу мавсумда унга кўпроқ имконият берса керак", - дейди Ҳумоюн Муртазоев.

Номоз Чориев ёзиб олди 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia