UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Садио Мане ватандоши ҳақида: “У жуда ҳам тезкор, ҳимоячиларни ақлдан оздиради”   0 08:52Хенрик Ларссон Швеция клубидан истеъфога чиқарилди   1 08:36Румменигге Саншешнинг сотиб юборилганига изоҳ берди   0 08:15“Арсенал” ҳимоячиси Дани Себальосни мақтади   3 07:55Лэмпард Батшуайи ҳақида гапирди   0 07:40АПЛ. "Астон Вилла" - "Эвертон" 2:0  0 07:35Бундеслига. "Кельн" - "Боруссия Дортмунд" 1:3  0 07:30ЛаЛига. "Леванте" - "Вильярреал" 2:1  0 07:25ЛаЛига. "Гранада" - "Севилья" 0:1  0 01:55АПЛ. "Эвертон" меҳмонда "Астон Вилла"га имкониятни бой берди  14 01:25Бундеслига. "Боруссия Д" меҳмонда "Кельн"ни таслим этди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади  10 01:15Расман: "Бавария" ярим ҳимоячиси 25 млн. евро эвазига "Лилль"га ўтди  1 01:00ЛаЛига. Лопетегининг "Севилья"си 2-турда ҳам гол ўтказмай ғалабага эришди   8 00:40"Севилья"га ижара берилган "Реал" футболчиси майдонни кўз ёшлар билан тарк этди  6 00:203га 3. "Ювентус" ва ПСЖ ўзаро катта алмашувни амалга оширмоқчи   14

Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Бу мавсум Суперлигада тўпурар бўлишни истайман" Янгиликлар

Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Бу мавсум Суперлигада тўпурар бўлишни истайман"

Бу йилги Суперлига тўпурарларидан бири билан суҳбат.

Ўзбекистон Суперлигасида дастлабки 10та тури ортда қолди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" мана шу 10та ўйинда 14 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасидан жой олиб турибди. "Аждарлар" рақиб дарвозасига ҳозиргача 14та гол уришди. Эътиборлиси ушбу голларнинг тенг ярми бир футболчига тегишли - Ҳумоюн Муртозаев. Бир неча йил давомида Муборакнинг "Машъал" клубида ўйнаган ҳужумчи 2019 йилги мавсумни Қаршининг "Насаф" жамоасида бошлади. Мавсумнинг дастлабки 4та турида рақиб дарвозасига йўл топа олмаган Ҳумоюн кейинги бешта учрашувда жами 7та гол уришнинг уддасидан чиқди. Айни пайтда тўпурарлар пойгасида Зафар Полвонов ва Темурхўжа Абдухолиқов каби ҳужумчилар билан бирга иккинчи ўринда бораётган Муртозаев билан суҳбатлашдик.

- Барча футболчиларга бериладиган одатий савол. Футболга кириб келишингиз қандай содир бўлган?

- Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилганман. Футболга кириб келишимга раҳматли дадам сабабчи бўлганлар. Дадам ўзлари оддий ўқитувчи бўлганлар. Футболга хаддан ташқари қизиқишлари кучли бўлган. Шу боис иккала ўғилларини ҳам футболчи бўлишини хоҳлаганлар. Акам Баҳодир Муртозаев айни пайтда "Машъал" клуби сафида ўйнамоқда. Футболдаги биринчи мураббийим Икром ака Сиддиқов бўлган.

- Сизни кўпчилик "Машъал" академиясидан чиққан деб ўйлайди...

- Йўқ, профессионал фаолиятимни 2010 йил Ғузорнинг "Шўртан" клубида бошлаганман. Бу жамоада уч йил давомида ўйнаганман. 2014 йил бошида Муборакнинг "Машъал" клубига кўчиб ўтганман. 2018 йил охирида "Насаф" сафига қўшилдим.

- "Машъал" ўзи учун принципиал рақиб "Насаф"га футболчиларни бермайди. Аммо сиз ва Сардор Абдураимов "аждарлар" сафига кўчиб ўтдинглар.

- Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Насаф"да ўйнашни анчадан бери хоҳлардим. "Насаф"дан таклиф бўлгач ҳеч иккиланмасдан "аждарлар" сафига қўшилдим.



- "Машъал"дан қандай хотиралар қолди?

- Ажойиб хотиралар қолди. Муборакда футболчи сифатида ўсдим, голлар урдим, олий лигада ҳам, биринчи лигада ҳам боримни бериб ўйнадим. "Машъал" билан Суперлигага қайтиб чиқишни истагандик. Афсуски бироз омадимиз келмади. Яқин келажакда "Машъал" Суперлигага қайтишига ишончим комил. Ушбу клубда бирга ишлаган мураббий Александр Хомяковга миннатдорчилик билдираман.

- Суперлигада кетма-кет 5та ўйинда жами 7та гол урдингиз. Чемпионатимизда гол уриш шунчалик осонми?

- Йўқ, Суперлигада гол уриш осон эмас. Ҳар бир голни уришнинг ўз машаққати бор. Рақиб дарвозасига тўп киритишимда жамоадошларимнинг хиссаси жуда катта. Сабаби футбол жамоавий ўйин. Шерикларим мени қулай вазиятга чиқаришса гол ураман, улар бўлмаса бир ўзим ҳеч қачон гол ура олмайман. Ҳозиргача 7та гол урдим, аммо бундан қониққаним йўқ. Чунки жуда кўп қулай имкониятлардан фойдалана олмадим. Бунинг устида ишлашда давом этаман.

- "Насаф" таркиби анча ёшарди. Бироқ шунга қарамай клуб етакчиларга қарши муносиб қаршилик кўрсатмоқда. Бунинг сири нимада?

- "Насаф" таркиби ёш бўлгани билан бизда ички муҳит жуда зўр. Аҳиллик ва мураббийимизнинг маҳорати туфайли бунга эришяпмиз. Жамоа ўзагини академия тарбияланувчилари ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги ёшлигидан бирга ўйнаб келишмоқда.



- Рўзиқул Бердиев билан биринчи марта ишлаяпсиз. У қандай мураббий экан?

- Рўзиқул Саъдуллаевич ҳар бир ўйинда бор кучимизни бериб ўйнашимизни хоҳлайди. Ютқазишни истамайди. Ёш футболчилар билан ишлашни яхши билади. Бунинг устига футболдан ташқарида жуда яхши инсон.

- Ҳумоюн Муртозаевнинг футболдаги энг олий орзуси қандай?

- Орзуларим жуда кўп, лекин уларнинг энг олийси Ўзбекистон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида ўйнаш. Бундан ташқари Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва мамлакат кубогини қўлга киритишни истайман.

- Шунча гол урганингизга қарамай Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер сизни июнь ойидаги йиғинга чақирмади...

- Миллий терма жамоадан чақирилмаганимдан хафа эмасман. Тўғри терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. Қани эди бизни ҳам чақиришса, бор кучимиз билан ўйнар эдик. Демак, ҳали унга лойиқ бўлмасам керак. Ҳозирги мақсадим "Насаф"нинг ғалабаларига хисса қўшиш ва голлар уриш.



- Ҳужумчининг вазифаси гол уриш. Бу мавсум нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- (бироз ўйланиб) Аниқ бир рақамни айта олмайман, лекин худо хоҳласа бу мавсум охирида тўпурарлар рўйхатида биринчи бўлишни истайман.

- Хорижда ва Ўзбекистонда қайси ҳужумчиларга ҳавас қилгансиз?

- Ўзбекистонда кучли ҳужумчилар кўп, улардан бирини ажратиб кўрсата олмайман. Хорижда эса ёшлигимда бразилиялик Роналдонинг ўйинларига қизиқиб келганман. Ундан нимадирларни ўрганишга ҳаракат қилардим.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+5   
10 июн 09:28:48
Shoqosim. Barsa
Xumoyun Nasafdan ketib qolma.
+2   
10 июн 11:49:42
Abdimurot Bakiev
Укам уйин уу жомоага Омад факат Насаф келажаги учун уйна бу сенинг хам келажагинг лекин собик Насафчилардайин Похтакорни утиб кетма кетар булсанг хам европани кузла Келажакда Насафга карши уйнама биз Насаф мухлислари на алам килади. Шундай экан барча ишингни Оллохим унгидан берсин.
+1   
10 июн 14:11:53
Salgado
Bir ikta luttivoz korolmaydiganla tirnoqni tagidan kir qidiradiganlaga ollohni uzi insof bersin 7 ta uradimi 1 ta uradimi bu yerda kuperni yomonlanmayopti gap nima haqida insofsizla nima haqida gapirishadi
+1   
10 июн 13:25:18
Olg'a~O'zbekistonim
Savolni ahvolini qareyla shuncha go'l urdingiz lekin termaga chaqirilmadiz deb ( sho'tayam orqavarotdan muxlislarga Kuperni yomonlash bo'voti ) urgan bolsa mavsumni deyarli yarmiga keganu xujumchi 7 dagina go'l uribdi xech bolmasa 12-14 ta ursin keyin etsa boladi bu savolni
+1   
10 июн 11:08:46
Nasaf N1
Humoyun: Maqsadim to'purar bo'lish va kelasi yil Paxtakorga o'tib ketish)))) (xazil)
+1   
10 июн 11:07:59
Akram Haydarov
Hummi omadingni bersin Ikrom akani eslaganing juda zo'r bo'ldi .mehnatlarini samarasi bu . hali ikrom akani ko'p shogirdlari chiqadi. Harakat qilaver to'htama zbornida gullaysan.
+1   
10 июн 11:01:27
Akram Haydarov
aral2019 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу Болага беш кетаманда яхши хужумши . Насафда селекция ишлари жуда якчи ишлайди. Кайдан топип олип келади истедодларни хайрон коламан. Терма жамаамизга хам шунака инсон керакда. Укамизга омад ниатига етсин
Kasbida bunaqa ta'lanfla juda ko'p.)))
+1   
10 июн 10:32:52
Shurtan fc
Lekin chopadigan bola tezligi yaxshi omadini bersin.
+1   
10 июн 10:00:30
FcNasaf______Myu
Omadizni bersin niyatizga yeting...Nasafga omad
+1   
10 июн 09:50:21
Uzbekiston chempion
Рузикул ака Бердиев Локомотив БФКдаги Рустам Хазраткуловни уйинига хам этибор бериб бир синаб куринг. Узизни академиянгиздан чиккан уйинчи
+1   
10 июн 09:41:01
Umidjon Norsoatov
Xumoyunda uyinda gol urishga kuplab imkoniyatlar bulmoqda. Lekin foydalanish imkoniyatlari 50% Uz ustida ishlashda davom etsa nasib qilsa terma jamoada uynab gollar uradigan xujumchi. Vaziyatlardan foydalanishda yaxshi shugullanish kerak.
+1   
10 июн 09:38:50
aral2019
Шу Болага беш кетаманда яхши хужумши . Насафда селекция ишлари жуда якчи ишлайди. Кайдан топип олип келади истедодларни хайрон коламан. Терма жамаамизга хам шунака инсон керакда. Укамизга омад ниатига етсин
+1   
10 июн 09:26:29
kakand.
omadizi bersin
   
14 июн 23:42:44
ФК Тулуза
Shoqosim. Barsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xumoyun Nasafdan ketib qolma.
Барибир пойтахт жамоаларига ўтиб кетади, ахир оилани ҳам боқиш керак-ку, у ердан араб давлатларими ёки Қозоғистонга йўл очилади
   
11 июн 22:12:20
ФК Тулуза
Ҳали анча пишмаган, тезлиги бўлгани билан, техника ва майдонни кўра билиш ҳали орқада
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг