UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"  0 17:08АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Вест Хэм". Асосий таркиблар маълум!  0 16:56"Барселона" Хави мураббийлигида сўнгги 20 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда  2 16:36Сарри Моуриньюга жавоб қайтарди  0 16:16Хави: "Барселона" яна кучайиши керак"  5 15:49"France Football" Роналдунинг "Олтин тўп" номинацияга киритилганига изох берди  6 15:33Реднапп: "Бу бўйи билан Мартинес АПЛда рақобатбардош бўла олмайди"  5 15:20“Нефтчи" - "Пахтакор". “Ўзбекча класико"нинг ўйин атрофидаги воқеликлари  13 15:15Мбаппе: "Мессининг ўрнида бўлганимда сигарет билан "Олтин тўп"ни олгани чиқардим"  6 14:55Хави: "Барселона"нинг мақсади - совринлар"  5 14:30"Ноттингем Форест" янги мавсум учун 13 ва 14-футболчилари билан шартнома имзолади  1 14:14Гвардиола Холанднинг ўйинига қандай баҳо берди?  4 13:50Икарди А Серия клубига розилик бермади  0 13:28"Брентфорд" 1-таймда "Манчестер Юнайтед"га 4та гол урган учинчи жамоага айланди  5 13:13Артета: "Жезус 4та гол уришни истаганди"  3

Ҳозирда ишсиз бўлган 10 нафар таниқли мураббий Янгиликлар

Ҳозирда ишсиз бўлган 10 нафар таниқли мураббий

Бугунги кунда мураббийларнинг ўрни беқиёс, аммо ўз нуфузига эга шундай мутахассислар борки, улар бугунги кунда ишсиз. Шундай инсонларнинг 10 нафари билан танишамиз.

Андре Виллаш-Боаш

Сўнгги жамоаси: Марсель

Португалиялик 44 ёшли мутахассис мураббийлик сабоқларини Жозе Моуриньодан олган. Унинг штабидан ажралиб чиққач, "Академия" клубида ўз маҳоратини синаб кўришга қарор қилди. Жамоа ўша пайтда қуйи дивизионга тушиб кетиш арафасида эди. Бироқ Андре жамоани хавфсизроқ бўлган 11-ўринга олиб чиққан. Шундан сўнг, 2010 йил мамлакат грандларидан бири бўлган "Порту" мураббийлигига тайинланди. Орадан икки ой ўтгач, унинг жамоаси Португалия суперкубогида "Бенфика"ни мағлуб этди, Виллаш-Боаш эса илк титулини қўлга киритди. Мутахассис "Порту" билан мислсиз муваффақиятларга эришди, жамоа билан чемпионатни мағлубиятсиз якунлаб, ўз дарвозасидан атиги 13 та тўп ўтказиб юборган ҳолда иккинчи ўриндан 20 очколик фарқ билан ғолибликни қўлга киритди. Ундан ташқари португалияликлар билан мамлакат кубоги ва Европа лигасида ғалаба қозониб, требл қайд этди. Унинг "Челси"даги фаолияти ҳам муваффақиятли бошланганди, бироқ кейинчалик "кетмони учмади". Унинг "Тоттенхэм"даги фаолияти, клубнинг ўша даврдаги мавқеини инобатга олганда, самарали ўтганди. Шундан сўнг, Виллаш-Боаш "Зенит" билан мамлакат чемпиони, кубоги ва суперкубоги; "Шанхай СИПГ" (Одил Аҳмедов тўп тепган клуб) билан Хитой чемпионати кумуш медалини қўлга киритди ҳамда Осиё Чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб борди. "Марсель" устози сифатида Франция чемпионатининг иккинчи ўрин соҳибига айланди ва жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқди. 2021 йил эса клубнинг ички сиёсатидан норозилиги туфайли истеъфога чиқарилди.


Андрий Шевченко

Сўнгги жамоаси: Женоа

Футболчи сифатида шон-шуҳратга эга бўлган украиналик мутахассис мураббийлик фаолиятида ҳали эришиши мумкин бўлган натижалар талайгина. 2016 йилда Украина терма жамоасига жалб этилган мамлакат афсонаси 2021 йилда ўтказилган Евро-2020 даги чорак финал натижаси билан мақтана олади. Унинг "Женоа"даги ишлари юришмади. 2022 йил январида эса Польша билан музокаралар олиб борди, бироқ келишув амалга ошмай қолди.


Клаудио Раньери

Сўнгги жамоаси: Уотфорд

70 баҳорни кўриб қўйган мутахассис яратган "Лестер эртаги" яқин йилларгача футбол иштиёқмандларининг ёдидан ўчмаса керак. Италиялик мутахассис анча-мунча машҳур клубларга узтозлик қилишга улгурган. Улар орасида "Наполи", "Атлетико", "Челси", "Ювентус", "Рома", "Интер" сингари номдор клублар бор. Раньерининг совринлар коллекциясида клубдаги ютуқлардан ташқари шахсий мукофотлар ҳам талайгина. Хусусан, ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган. Балки мутахассис эндиликда қариялик гаштини сурса ҳам бўлар.


Юрген Клинсманн

Сўнгги жамоаси: Герта

Футболчилик давридаги ўйинлари билан ном қозонган германиялик мутахассис мурабиийлик борасида ҳам ёмон натижаларга эришмади. Ўз мамлакатида ўтказилган жаҳон чемпионатида Клинсманн қўл остидаги немис футболчилари мусобақанинг бронза медалларига эга чиқишди. Кейинчалик курсисини Лёвга бўшатиб берган 57 ёшли мураббий бир муддат "Бавария"га, кейинчалик узоқ вақт АҚШ терма жамоасига устозлик қилди. Унинг сўнгги иш жойи "Герта" клуби саналади. 2006 йилги энг яхши германиялик мураббий ва 2013 йил КОНКАКАФнинг энг яхши мураббийи 2020 йилдан немис клубини тарк этганди.


Оле Гуннар Сульшер

Сўнгги жамоаси: Манчестер Юнайтед

1999 йилги финал қаҳрамонларидан бири бўлган Сульшер мураббий сифатида ҳозирча бундай ишни амалга ошира олгани йўқ. Унинг МЮ мураббийлигидаги натижалари дарё сингари гоҳ юқорига тошиб, гоҳ сокин чайқалиб, бир текисда ўтмади. Хусусан, Бруну Фернандеш унинг сеҳрли таёқчасига айланганди. Норвегиялик 49 ёшли мураббий "Қизил иблислар"ни бир неча мавсум давомида бошқарганига қарамай, афсуски, тайинли соврин қўлга киритолгани йўқ. Эҳтимол, келгусида унинг ишлари юришиб кетади деган умиддамиз.


Нуно Эспириту Санто

Сўнгги жамоаси: Тоттенхэм

Англия Премьер-лигасида португалча жамоа тузгани билан ёдда қолган Сантонинг "Тоттенхэм"даги ишлари олқишларга сазовор бўлмади. Ҳар ҳолда 48 ёшли собиқ дарвозабон "Вулверхэмптон"ни Чемпионшип чемпиони қилгани билан мақтана олади. Шунингдек, "Порту" билан Португалия чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган. Миш-мишларга қараганда, Санто "бўрилар" постига қайтишни истамоқда.


Марко Роуз

Сўнгги жамоаси: Боруссия Дортмунд

Германиялик 45 ёшли мураббий "Ред Булл Зальцбург"даги муваффақияти билан футбол жамоатчилигида илиқ таассурот қолдирган. Дастлаб ўсмирлар, кейин ёшлар жамоасини қабул қилиб олган Роуз клуб билан УЕФА Ёшлар лигаси бош совринини қўлга киритди. Кейинчалик асосий жамоа бош мураббийига айланган мутахассис дастлабки мавсумдаёқ Австрия чемпионлигини қўлга киритди ҳамда "Боруссия Дортмунд", "Лацио" сингари кучли жамоаларни мағлуб этиб, Европа лигасининг ярим финалига чиқди. Келгуси йил эса ушбу турнирнинг чорак финалига қадар етиб борди. Қизиқ томони, "Ред Булл Зальцбург" Роуз мураббийлигида икки мавсум ўз майдонида бирор маротаба мағлубиятга учрамаган. Кейинчалик "Боруссия Мюнхенгладбах"га бош мураббий этиб тайинланган Марко у ердаги ишини ҳам қойилмақом бажарди ҳамда жамоа билан Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқидан эсон-омон ўтқазиб, плей-офф босқичига қадар етаклаб борди. Сўнгра "Боруссия"нинг Дортмунддаги жамоасига кўчиб ўтган мутахассис у ерда атиги бир мавсум фаолият олиб борди.


Марсело Бьелса

Сўнгги жамоаси: Лидс Юнайтед

Аргентиналик 66 ёшли мутахассис ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида самарали фаолият олиб борган. Жумладан, у Аргентина билан 2004 йилги Америка кубогида кумуш медаль соҳибига айланди ва 52 йил деганда мамлакатига Олимпия ўйинлари олтин медалларини тақдим этди. Кейинчалик Бьелса Чили терма жамоасида иш бошлайди ҳамда жамоани ЖАРда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Сўнгра у карьерасининг бошланишидаги сингари яна клубларни бошқаради ва унинг меҳнати бесамар кетмайди. Мисол учун, "Атлетик" унинг қўл остида Европа лигаси финалига қадар етиб боради, "Марсель" билан Лига 1 да кучли тўртликка киради, "Лидс" билан эса Чемпионшипда ғолиб чиқиб, АПЛ йўлланмасини қўлга киритди. Аммо клуб билан навбатдаги марралар сари отланиш насиб этмади, 2022 йилнинг февралида жамоанинг муваффақиятсиз ўйинларидан сўнг мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди.


Рафаэль Бенитес

Сўнгги клуби: Эвертон

Жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли футболчилик фаолиятини кутилганидан эрта якунлаган Рафа мураббийлик сир-асрорларини "Реал Мадрид" ёшлар жамоасидан бошлайди. "Кастилья Б" жамоаси билан икки маротаба лига чемпионлигини қўлга киритади, "Реал U-19" жамоаси билан ҳам мамлакат миқёсидаги турнирларда зафар қучади. Бироқ унинг қирралари "Валенсия"да очила бошлайди. 2001 йил Эктор Купер ўрнига тайинланган Бенитес "кўршапалаклар" билан нақ икки маротаба Ла Лигада ва бир бора УЕФА кубогида ғалаба қозонади. Ундан сўнг мардонавор юришини "Ливерпуль" билан ҳам давом эттирди. "Қизиллар" билан илк уринишадиёқ "Истамбул мўъжизси" номли финали билан ёдда қолган Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди, шунингдек, Англия лига кубоги финалига қадар етиб борди. Орадан икки йил ўтгач, клуб яна Европа клублар миқёсидаги энг йирик турнирнинг ҳал қилувчи босқичига йўлланмани қўлга киритди, бироқ "Милан" бу сафар реванш олишни уддалади. 2010 йилда Бенитес "Реал"га кетган Моуриньонинг "Интер"даги ўрнини эгаллади. Ўша йили клуб билан ўзининг илк соврини — Италия суперкубогини қўлга киритди, бироқ УЕФА Суперкубогида "Атлетико"га имкониятни бой берди. Унинг келгуси жамоалардаги иши ёрқин бўлиб чиқмади. Шунга қарамай, Рафа "Челси" билан Европа лигаси, "Наполи" билан Италия кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Бироқ сўнгги йилларда унинг тактикалари эскириб бораёгани кўзга ташланмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам, унинг бой тажрибаси бор.


Зинедин Зидан

Сўнгги жамоаси: Реал Мадрид

Яқинла эллик ёшни қаршилаган франциялик мутахассис футболчиликда ҳам, мураббийликда ҳам профессионал тарзда ёрқин натижаларга эриша олган камдан-кам инсонлар сафига киради. Машҳур қизиқчи таъриф берганидек, футболни оёқ билан бошлаб, бош билан якунлаган истеъдод эгаси мураббийлик фаолиятини "Реал Мадрид"нинг иккинчи жамоаси — "Кастилья"да бошлаган. 2016 йил 4 январида Бенитес "Реал" томонидан истеъфога чиқарилгач, Зидан клубнинг янги бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Унинг дебюти орадан беш кун ўтгач, "Депортиво"га қарши Ла Лига ўйинига тўғри келади, унда мадридликлар 5:0 ҳисобида зафар қучишади. Ўша йилнинг 2 апрель санасида "Камп Ноу"да мураббий сифатидаги илк "Эл Классико"да иштирок этади ва "Барселона" 2:1 ҳисобида мағлуб этилиб, каталонияликларнинг 39 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. 28 май куни жамоа Европа Чемпионлар лигаси финалида ҳамшаҳари "Атлетико"ни мағлубиятга учратди. Мавсум бошидаги кўнгилсиз натижалар билан жамоани қабул қилиб олганига қарамай, ўша йили чемпионатда пешқадам "Барселона"дан атиги 1 очко ортда қолди. Янги мавсумдан эса  у ўз ишин тўлақонли кўрсата олиши мумкин эди. Дастлаб "қаймоқранглилар" УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқди, декабрга қадар жамоа 35 учрашувни мағлубиятсиз ўтказиб, клуб рекордини янгилади. Декабрь ойида совринлар қаторига Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги қўшилди. 2017 йилнинг январида эса "Севилья"га қарши Испания кубогидаги тўқнашувдан сўнг клубнинг мағлубиятсиз серияси 40 тага етди ва "Барселона"нинг 39 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси янгиланди. Ўша мавсум мадридликлар 93 очко билан 33-марта Испания чемпионлигини қўлга киритди. 3 июнь санасида навбатдаги ЕЧЛ финалида "Ювентус"га қарши финалда "Реал" титулни муваффақиятли ҳимоя қилди ва ўзида сақлаб қолди. Янги мавсумни "Қироллик клуби" УЕФА суперкубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Орадан бир неча кун ўтгач, "Барселона" мағлуб этилиб, Испания суперкубоги қўлга киритилди. 2017 йил Зидан ФИФА томонидан йилнинг энг яхши эркак мураббийи деб топилди. Декабрь ойида эса клуб билан саккизинчи совринни қўлга киритди, жамоа Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Бразилиянинг "Гремио"сини мағлуб этди. Ўша мавсум жамоа Ла Лигада омадсизликка учрайди, бироқ клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақадаги заъфарон юришини давом эттиради ва ҳал қилувчи баҳсда "Ливерпул"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет учинчи бор ғолибликни қўлга киритади. Орадан беш кун ўтгач, Зидан истеъфога чиқарилади.

Зиданнинг қайтиши ҳам ёмон чиқмади. Сольари ва Лопетеги давридаги клубнинг муваффақиятсиз натижаларидан сўнг франциялик мутахассис Мадрид клубини қайта оёққа турғизади ва 2020 йилнинг январида "Атлетико"ни мағлуб этиб, Испания суперкубогини қўлга киритади. Март ойида пандемия сабабли юзага келган танаффусдан сўнг "Реал" кетма-кет ўнта ўйинда ғалаба қозониб, Ла Лигада 34-чемпионликка эга бўлади. 2021 йил эса совринсиз қолган Зинедин яна клубдан кетади. Мураббийга ПСЖ бир неча бор яхши таклифлар билдираётганига қарамай, ҳозирча у ҳордиқ чиқаришни афзал кўрмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+4   
29 июн 19:43:41
Mash'al(Muborak)
Зидан ҳали қайтади, янги схемалар устида ишлаётган бўлса керак. Зиданга ўхшаган инсонлар доимо сонга эмас сифатга эътибор беради.
+1   
29 июн 21:17:06
Muhammadxon Mamatov
Зиданга қойил қоламанда ишлаш кере бўган воқтида босиб ишлайди соққани қилиб қоганига оиласига воқт ажратади Зидан аввалгиданам кучли бб қайтади инша Аллох
+1   
29 июн 19:46:55
FC.Neftchi
Karlos Keyrush Ektor Kuper
+1   
29 июн 19:45:22
Forever Manchester United
Ernesto Valverde chi???
   
05 июл 10:58:29
Muxlis
Зидан бўш бўлса, срочно Пахтакорга олиб келиш керак
   
01 июл 01:03:10
Forever Manchester United
Nima Gapla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Atletikka ttenr bo'ldi
kecha buldiku
   
30 июн 23:03:08
Nima Gapla
Forever Manchester United фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ernesto Valverde chi???
Atletikka ttenr bo'ldi
   
30 июн 12:30:57
online ...
SAMVEL BABAYAN XAM BU RUYHOTDA BULISH KERAK EDI LEKIN NAVBAHORDA ISH BOSHLAB QUYDI
   
30 июн 09:06:05
jamish
Loran Blanchi?
   
29 июн 20:31:33
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Rain. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мураббийи алмашиш эҳтимоли борми?
Ehtimol qachonlardur bòlib qolsa manga qolsa hozirgi murabbiyga imkon berish kerak
   
29 июн 20:22:22
Rain.
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bizning terma jamoa òyin uslibiga eng yqain bu Marselo Belsa kelish ehtimoli nisbatan yaqini ham Shu Marselo Belsa
Мураббийи алмашиш эҳтимоли борми?
   
29 июн 20:04:49
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Bizning terma jamoa òyin uslibiga eng yqain bu Marselo Belsa kelish ehtimoli nisbatan yaqini ham Shu Marselo Belsa
   
29 июн 20:00:41
ХОЖИ УСМОНОВ(андижон)
Марсело биелса
   
29 июн 19:30:47
Fc Muynak sity
Бизга шу 10 та мурабийни бирданига оп кирса хам жч чиколмайди.юраверади шри ланка малдивни ютиб узларини узлари мактаб бизда зур европадан гранд хужумчи бор деб жамоада шукуров норчаев машариповни об колиш керак коганларини таркатвориш керак
   
29 июн 19:30:46
Fc Muynak sity
Бизга шу 10 та мурабийни бирданига оп кирса хам жч чиколмайди.юраверади шри ланка малдивни ютиб узларини узлари мактаб бизда зур европадан гранд хужумчи бор деб жамоада шукуров норчаев машариповни об колиш керак коганларини таркатвориш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика