Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?

Omonjon To`xtamirzayev
16 июл 2024
Футболчимиз Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон ОТЖнинг якуний таркибига киритилмади.

Бугун Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида бу борада маълумот берилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бу саволга жавоб берди:

"У Ўзбекистон учун жуда муҳим футболчи, у ўзбек футболининг келажаги. Шахсий ва оилавий масала ташқарига чиқиб кетгании афсусланарли. 

Саволга келадиган бўлсак, Олимпия ўйинлари учун таркиб аниқланганида ҳали бу мавзу очилмаганди. Кўриб турибсиз, ҳозир жамоада рақобат кучли. Бир позицияга икки футболчини жалб эта олмаймиз ва бу мураббийларимиз учун ҳам бошоғриқ бўлди. Бундай рақобат бир томондан биз учун ёқимли. Бир замонлар бўларди, у ёки бу позицияга биз футболчи топа олмасдик ва бошқа позиция вакилини олиб, муаммоли нуқтани ёпардик. Лекин ҳозир ҳар бир нуқтада 2-3 нафар кучли футболчи бор, бу ерда соғлом рақобат асосий омил бўлган эди. 

Соғлом рақобат асосида мураббийларимиз таркиб танлашди", - деди Равшан Эрматов.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: olamsport.com