

РПЛ 27-турида ЦСКА "Торпедо"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳожимат Эркинов ушбу учрашувнинг 70-дақиқасида захирадан майдонга туширилди.
ЦСКАдан учралган бу мағлубиятдан сўнг "Торпедо" Россия Премьер-лигасидан қуйи лигага тушиб кетиши аниқ бўлди. Жамоа РПЛда 13 очко билан 16-ўринда бормоқда. Чемпионат якунланишига уч тур қолганда жамоа плей-оффда қатнашиш имконини берувчи ўриндан 10 очко ортда қолмоқда.
"Торпедо" ўтган мавсумда РПЛга чиққанди. Жамоа энг юқори дивизионда бундан аввал 2015 йилда ҳаракат қилганди. Энди Эркиновнинг жамоаси Биринчи лигада ҳаракат қилишига тўғри келади.



