UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  1 17:30"Ньюкасл" - "Арсенал"  0 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  7 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   8 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4

Ҳиндистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Вьетнам ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар бизнинг тақдиримизни ҳал қилади" Янгиликлар

Ҳиндистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Вьетнам ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар бизнинг тақдиримизни ҳал қилади"

Париж-2024 Олимпия ўйинларига иккинчи саралаш босқичи доирасида ўтказилган Япония - Ҳиндистон (7:0) учрашувидан сўнг Ҳиндистон аёллар терма жамоаси жамоаси бош мураббийи Томас Деннербай матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Биз бугун дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнашимизни билар эдик. Япония шунчаки ажойиб жамоа. Улар дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Япониялик футболчилар ҳар тарафлама кучли. Уларнинг техникаси ва майдонни кўра билиш қобилияти шунчаки даҳшат. Биринчи бўлимда тартибли ҳимояландик ва бир нечта ҳужум ҳам уюштирдик. Ҳимояга таяниб ўйнашимиз аниқ эди. Иккинчи бўлимда эса рақиб ҳимоямизни ёриб ўтди. Биз иккинчи таймнинг дастлабки 10 дақиқасида 4та гол ўтказиб юбордик. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар бугунги ўйинимиздан хурсандман. Кейинги учрашувларда максимал очко тўплашга ҳаракат қиламиз.

- Япония терма жамоасининг кучига ҳеч ким шубҳа қилмаслиги аниқ. Шундай кучли рақибга қарши, жамоангиз биринчи таймда жуда тартибли ҳимояланди ва бор йўғи битта гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда эса 6та гол ўтказиб юбордингизлар. Иккинчи бўлимда футболчиларингизга нима бўлди? Улар чарчаб қолишдими?

- Японияга қарши ўйнаётганингизда сиз 90 дақиқа тўлиқ интизомли ўйин намойиш этишингиз керак. Руҳий томонлама ҳам ўйинга тайёр бўлиш керак. Сиз ҳужумга чиққанингиздан сўнг дарров орқага қайтишингиз керак ва шундай темпда 90 дақиқа ўйнайсиз. Бу осон вазифаси эмас. Менинг фикримча иккинчи таймда руҳан синдик ва шу сабабдан голлар ўтказиб юбордик. Ростини айтсам Японияга қарши учрашувни қандай кечиши олдиндан сезгандим. Вьетнам ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар бизнинг тақдиримизни ҳал қилади. Биз кейинги учрашувларга эътиборимизни қаратишимиз керак.

- Жамоангиз кўп ҳужум қилмаган бўлса ҳам, бироқ учта яққол голли вазиятга эга эди. Бугун жамоангиз гол уришига нима етишмади?

- Ҳа, бизда бир нечта голли вазиятлар бор эди ва биз улардан фойдалана олмадик. Тўғриси Япония дарвозасига гол урсак ўйин янада қизиқроқ кечар эди, аммо бизнинг голимиз ўйин натижасига катта таъсир ўтказмас эди. Биз бор йўғи 6та гол ўтказиб юборгандик бўлар эдик. Яна бир маротаба такрорлайман кейинги турларда тақдиримиз ҳал бўлади. Кейинги учрашувларда бор салоҳиятимизни намойиш этишимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика