Ҳикмат Эргашев: "Иккинчи ўринни олиш учун охиригача курашамиз"

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2020
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Ҳикмат Эргашев ўз фикрларини билдирди.

"Шундай совуқда бизни қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Олдинги ўйинда имконият бой берилганди, футболда бундай ҳолат учраб туради. Бугун йигитларни тайёрлагандик, худога шукур 4:0 ҳисобида ғалабага эришдик", - дейди Ҳикмат Эргашев.

- Иккинчи ўрин учун имконият қанчалик?
- Биз ҳали қўлимизни туширганимиз йўқ. Иккинчи ўринни олиш учун охиригача курашамиз.

- Бу йил легионерларнинг ҳаракатларидан қанчалик қониқдингиз?

- Очиғи бу мавсум бир текис ўйнай олмадик. Легинерларда ҳам шундай бўлди. Баъзи учрашувларда яхши ўйнашди, баъзиларида ёмон. Буни йил охирида таҳлил қилиб чиқамиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia