

"Қизиллар" собиқ футболчиси Стивен Жеррард бошчилигидаги "Ал Иттифоқ" ўз жамоасида инглиз футболчисини кўрмоқчи.
Стивен Жеррард Ал Иттифоқ"ни июль ойи бошида қабул қилиб олди. Клуб 2022-2023 йилги мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 7-ўринни эгаллади.
Жордан Ҳендерсон 2011 йилдан буён "Ливерпул"да тўп тепади. Transfermarkt портали 33 ёшли англиялик футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.



