Терма жамоамизнинг ғалаба қозонгани яхши албата, аммо кунимиз Уммон 1-лигасининг ўртамиёна клубига қолгани аянчли ҳолатда. Дубайдаги илк ўртоқлик ўйинимизда БАА 1-лигасидаги "Ҳатта" деган клуб билан ўйнагандик. Энди Уммон қуйи лигаси жамоасини бир амаллаб кўндирдик. Гуруҳдаги рақибларимиз қандай тайёргарлик кўришаётгани ҳақида сайтимизда маълумот бериб боряпмиз.
Уммоннинг ўзида Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган БАА ўртоқлик учрашуви ўтказайлик, деб мурожаат қилганида рад жавобини бердик. Мағлубиятга учрашдан чўчидикми, очиғи билмадим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Осиё чемпионатига муносабат бундай бўлмаслиги керак. Ўзимиз тайинли ўртоқлик учрашуви ташкил эта олмаймиз, тайёр таклиф қилишганига ҳам рад жавобини бериб юборамиз. Қизиқ, жуда қизиқ.
Ўртада турган футбол агентлари билан қандай ишланаётгани бизга қоронғу. Майли, 12 январга кўп қолгани йўқ-ку. Кўрамиз, ишқилиб, ҳавотирларимиз ўринсиз бўлиб чиқсинда!
Камолиддин Алимов.