UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  25 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Ҳар қандай келишув аниқланса, футбол клуби маълум очколардан маҳрум қилиниши мумкин — ЎзПФЛ Янгиликлар

Ҳар қандай келишув аниқланса, футбол клуби маълум очколардан маҳрум қилиниши мумкин — ЎзПФЛ

ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекция саъй-ҳаракатлари билан сўнгги вақтларда келишилган ўйинларда иштирок этаётган бир қатор мутахассис ва футбол ҳакамлари аниқланиб, кейинчалик мазкур иш ЎФА Этика қўмитасига оширилмоқда.

Лига Ассоциациянинг бу борадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва келгусида ҳам ёлғон футболга қарши кураш давом этишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини маълум қилади. Шунингдек, бу каби ҳолатларда жазо чоралари асосан шахсларга нисбатан қўлланилиб, футбол клублари жарима интизом чораси билангина юзлашаётганига қарши кураш олиб боради. Яъни, футбол клубига нисбатан янада қатъийроқ жазо чораси қўлланилиши масаласини кун тартибига киритади. 

Мусобақалар ўтказиш регламентида ҳар бир клуб ўз ишчи-ҳодимларининг хулқ-атвори учун бевосита жавобгар экани кўрсатилган. Шундан келиб чиқилса, мазкур клубда фаолият олиб бораётган ҳар қандай шахснинг келишилган ўйинлар масаласидаги иштироки учун бевосита футбол клуби жавобгар сифатида белгиланиши шарт. Шу принципдан келиб чиқиб, келгусидаги ҳар қандай шубҳали ҳолат ўз тасдиғини топса, унинг иштирокчиси бўлган футбол клуби ўрганилган ишлар кўламидан келиб чиқиб маълум очколардан маҳрум қилиниши ёки бу каби ишларни қайта амалга оширгани учун мусобақадан четлаштирилишини сўраб қўмитага даъво киритилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика