UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  2 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  35 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  25 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  44 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2

Ҳар ерни қилма орзу... Янгиликлар

Ҳар ерни қилма орзу...

Теглар :  ОФКУЕФА
Халқимизда ажойиб нақл бор: Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-тарозу.

Бугун эрталаб сайтимизда хабар чиқди: "Қозоғистон 15та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти". Кеча тунда ён қўшниларимиз Франция билан ўйинда 0:8 ҳисобида мағлуб бўлишди. Мбаппе покер қайд этган баҳсда французлар умуман қаршиликка дуч келмади. Уларнинг ҳар бир ҳужуми гол билан якунланди. 

Шу ўйин билан Қозоғистоннинг ЖЧ-2022 саралашдаги юриши тугади. Жамоа гуруҳ баҳсларини атиги 3 очко билан охирги ўринда тугатди. 8 ўйин, 3 дуранг ва 5 мағлубият. Ғалаба йўқ. Тўплар нисбати 5-20. 

Қозоғистон терма жамоасининг УЕФАга ўтганига анча бўлди. Лекин Европага кетганидан бери ҳеч "кўкармай" қўйди. Чунки у ерда кучлилар кўп-да. Қозоғистон Осиёда эканлигида Олимпиадага ҳам, Жаҳон чемпионатига ҳам чиқиши мумкин эди. Аммо УЕФА - бу ўзга дунё. Айтишингиз мумкин, улар ЖЧга чиқмагани билан доим кучлилар билан ўйнаяпти. Ҳа, ўйнаяпти, лекин ҳадеб ютқазаверса бу нима беради? 

Энди тасаввур қиляпсизми, агар Ўзбекистон УЕФАга ўтса нима бўлишини. Балки баҳслашингиз мумкин, лекин мен Қозоғистон терма жамоасини Ўзбекистондан кучли деб биламан. Айниқса ҳозирги терма жамоамиздан улар яққол устун, гарчи Франциядан 8та гол "еган" бўлса ҳам. Қозоғистон ОФКда эканлигида уларнинг ҳар бир ёшдаги терма жамоаси бизни мағлуб этган.

Ёки бўлмаса сентябрь ойидан бери фақат Европа жамоалари билан ўйнаб келаётган Қатарни олайлик. Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби ўтган йил Копа Америкада қатнашганди, бу йил Gold Cup мусобақасида иштирок этди. Энди бўлса Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ташкил қиляпти. Қатар  Европада 6та ўйин ўтказиб, шундан 5тасида мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 2-19. Кўряпсизми, Қатар 6 ўйинда атиги 2та гол уриб, ўз дарвозасидан 19 бор тўп олиб чиққан. Кеча Сербия иккинчи бор қатарликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Албатта, бу ўртоқлик ўйинлари Қатарга фойда бериши мумкин, лекин ҳар ўйинда 3-4талаб гол ўтказаверса, бош мураббий футболчиларни руҳлантириш учун сўз топа олармикин. Ҳамма гап шунда.

Охирги пайтларда бизда ҳам УЕФАга ўтишимиз керак, ОФКда "нон" йўқ каби гаплар яна янграб қолди. Лекин ўйлаб кўрайлик, футбол ривожини хоҳласак, албатта УЕФАга боришимиз шарт эмас. Яхши тизим ва дастурга эга бўлиб, ОФКда ҳам ривожланса бўлади. Мана,  Япония, Жанубий Корея, Эрон ёки Саудия Арабистони бунинг уддасидан чиқяпти-ку.

Қолаверса УЕФА бизни асло қучоқ очиб кутиб олмайди, бунга реал қарайлик. Мен эса терма жамоамизни Европага бориб, Гибралтар даражасига тушиб қолишини хоҳламайман. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика