

Маълумки, "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" жамоалари ўртасидаги тўқнашув Испанияда "Реал" ва "Барса" ўртасидаги "Эл Класико"га қиёсланади. Бу сафар Саудия Арабистонининг икки номдор клуби Жидда шаҳрида ўзаро баҳс олиб борди ва бунда "Ал Ҳилол" 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда Карлос Эдуардонинг дубли ҳамда Себастьян Жовинко томонидан киритилган гол меҳмонларга навбатдаги уч очкони тақдим этди. "Ал Иттиҳод" сафида эса Ромариньо гол муаллифи бўлди.
"Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечган баҳсни 43,783 томошабин кузатиб борди. Қуйида ўйиндан 10та суратни келтириб ўтамиз.













