

- Намангандаги баҳсга яхши хозирлик кўрдик. Албатта ушбу учрашувда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Ниятимиз, кейинги босқичга йўл олиш саналади. Бугун анчайин кескин ва томошабоп рақобат кечиши аниқ. "Навбаҳор"га қарши баҳсда ўз мухлисларимизга ғалаба тақдим этиш учун майдонга чиқамиз, - деди Каримов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги доирасидаги "Навбаҳор" - "Нефтчи" бахси соат 19:00да старт олади.




