

"Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Буни кутмагандик. Яхши ўйин кўрсатиб ютқазиш жуда ҳам аламли. Барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Учрашув битта голгача бўлди, рақиб ўша голни уриб кетди. Ўзимиз яратган вазиятлардан гол ура олмадик. Барча мухлислардан узр сўраймиз", - дейди Актамов.
- Элгужа Григалашвили ўйин қайдномасига киритилмади. Бунга нима сабаб бўлди?
- У икки кун олдин машғулотда жиддий жароҳат олди ва даволанмоқда.
- Бугун ҳужумчи Мате Ватсадзе чап қанот ярим ҳимоясида ўйнади...
- Бу клубнинг ички сири.



