

"Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса акси бўлди. Биринчи ва иккинчи бўлимни ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор. Нима дейишим мумкин? Кимга шикоят қилишга ҳам ҳайронмиз. Ҳакамларни кимдир, қачондир тартибга соладими ёки футболни тугатамизми? Икки қанот ҳаками ўртадаги нарсани айтиб турибди, ҳакам эса ҳуштак билан юрибди. Қанот ҳаками ёнимда турган эди, барчасини эшитдим. Қизил карточкада ҳам, сариқ карточкада ҳам кўрмаган нарсасини бош ҳакамга айтяпти. Ҳамма вазиятда шундай бўлди. Ҳакам ўйинни расво қилди. Бошқа гапим йўқ",- дейди Ҳамиджон Актамов.




