

Жонли эфирда бўлаётган суҳбат давомида мураббий мухлисларнинг Ҳасан Рўзиев борасидаги саволига қуйидагича жавоб берди.
"Ҳасан Рўзиев бизга саёҳатга келган эди. Яна қайтиб кетди. Ишлаган эмас. Ҳеч қандай буйруқ ҳам чиққани йўқ. Бу саволни ўзлари беряптилар. Ҳасан ака провакация шарт эмас. Ўчган олов ўчиб кетди. Сиз ёзганингизни билиб ўтирибман. Ҳакам эдилар, чарчаган бир айлангани келиб-кетдилар",- дейди Ҳамиджон Актамов.



