Ҳамиджон Актамов: "Бу йил кубокни "Пахтакор" ололмайди"

Sherzod Nurmatov
28 окт 2021
Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган АГМК – "Қизилқум" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда яхши учрашув ўтказдик. Ўйин қизиқарли вазиятларга бой ўтди. Кутилмаганда сўнги дақиқаларда стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. АГМК жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

- Жамоанинг жисмоний имкониятларини қандай баҳолайсиз? Агар экстра-таймларга ўтилганида, қийинчилик юзага келиши мумкинмиди?

- Бизда захира футболчилари ҳам бор эди. Йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши. 

- Мутахассис сифатида ҳозирда Ўзбекистон кубоги учрашувларида ўз юришларини давом эттираётган жамоалар орасидан қайсиларини имкониятини юқори баҳолаган бўлардингиз?

- Шахсий фикримча, эртага "Сўғдиёна" – "Насаф" учрашувида жиззахликлар ғолиб чиқиши эҳтимоли юқори. Эртанги ўйинда ким ғолиб чиқса, шу жамоа финалгача етиб боради ва кубокни ютади. Бу йил "Пахтакор" кубокни ололмайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia