UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  20 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Ҳаким Фузайлов: "Суперлигага чиқиши мумкин бўлган 10та клубни санай оламан" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Суперлигага чиқиши мумкин бўлган 10та клубни санай оламан"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Динамо" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи турда "Янгиер" билан ўйин жуда ҳам қийин бўлганди, бугун ҳам шундай бўлди, олдинга ўтиб айтишим мумкинки биринчи давра тўлиқ шундай ўтади. Сабаби лигадаги клублар кучи деярли тенг. Кўплаб клублар ўз олдига Суперлига йўлланмасини мақсад қилиб қўйишган ва таркибни кучайтириб олишган. "Динамо" таркиби 90 фоизга янгиланди. Ким ғалаба қозонишни хоҳласа ўйин бошидан охиригача майдонда тинмай меҳнат қилиши шарт.

- Михайло Удод нима учун захирада қолдирилди?

- Сабаби у яқиндагина Ўзбекистонга етиб келди. Кейин назорат учрашувида жароҳат олди. Ҳозирги пайтда юртимиз иқлимига мослашмоқда.

- Абдураҳмоновнинг ўрнини тўлдириш қийин бўлмадими?

- Сирож Мелиев, Тимур Ҳакимов ва Олег Марчук каби футболчилар бор. Абдураҳмонов Туркиядаги мусобақада иштирок этиб сафимизга қайтиб келади.

- Жамоадан кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилдими?

- 15 январь куни жамоага келгандим. Рўйхатдан ўтказилган 25 нафар футболчини кўриб турибсиз. Мана шу ўйинчилар билан давралар оралиғига қадар бирга ишлаймиз.

- Дарвозабоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Фарҳод Раҳматов ҳали ёш дарвозабон. Шу боис ўз устида кўпроқ ишлаши керак.

- Кейинги ўйинда дарвозада ротация бўлса керак?

- Нафақат дарвозабон чизиғида, балки бошқа чизиқларда ҳам ротация қиламиз.

- Ўзбекистон Суперлигасида Эҳсони Паншанбе каби тожикистонлик футболчилар бор. Сиз ҳам Тожикистондансиз, "Динамо" сафида тожикистонлик футболчиларни кўришимиз мумкинми?

- Агар молиявий томонлама келиша олсак нима учун йўқ? Айни пайтда молиявий имкониятимиз легионер футболчи олишга етмаса керак. Агар келажакда олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилса балки кучли легионер олиб келармиз. Эҳсонига келсак у тажрибали ўйинчи, миллий терма жамоа аъзоси, қўл остимда терма жамоада ҳам, "Истиқлол"да ҳам ўйнаган.

- Суперлигага чиқиши мумкин бўлган 2та клуб номини тахмин қила оласизми?

- Мен 10та клубни санай оламан. Менимча барча клублар тенг имкониятга эгалар.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика