

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубогида қатнашиш учун "F" гуруҳида Филиппин, Яман ва Непал билан кураш олиб боради.
"Бу босқичда кучсиз рақиб бўлмайди. Гуруҳ босқичидаги барча иштирокчилар рақобатбардош. 24 та жамоа бир хил даражада. Умуман олганда, гуруҳимизда тенг кучли жамоалар йиғилган. Оғир ўйинлар бўлади, шу сабабли яхши тайёрланишимиз керак. Мақсадимиз - Осиё Кубоги-2019 финал босқичига чиқиш. Бу вазифани уддаласа бўлади ва ўз мақсадимизга эришамиз деб ўйлайман" - дейди Ҳаким Фузайлов.



