UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  4 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  5 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  8 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  6 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  18 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  12 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  13

Ҳаким Фузайлов: "Ҳимоямиздаги қўпол хатоларимиз қимматга тушди" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Ҳимоямиздаги қўпол хатоларимиз қимматга тушди"

“Андижон” ҳамда “Бухоро” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Биз “Андижон”дан шундай ўйинни, асосан стандартларга мослашган ўйинни кутгандик. Афсуски, ҳимоямиздаги қўпол хатоларимиз бизга қимматга тушди. Бундан ҳеч қанақа фожеа ясаш шарт эмас. Фақатгина ҳимоядаги хатоларимиз ҳисобига мағлубиятга учрадик. Биз Суперлигага чиқиш йўлида 2-ўрин учун курашамиз. 

-  Мухлисларсиз ўйин сизда қандай таассурот қолдирди?

- Албатта, мухлисларсиз стадионда ўйнаш яхши эмас. Футболчилар мухлислар учун ўйнашади ва улар билан тўла стадионда янада яхшироқ ҳаракат қилишади. Лекин ишқибозларнинг йўқлиги футболчиларга қўшимча куч бағишламайди, деб ўйлайман. 

-  “Турон” очко йўқотяпти. “Бухоро” эса очко тўплаб яқинлашиб қолди. “Турон”нинг очко йўқотиши жамоангизга мотивация беряптими?

-  Фақат мотивация беряпти, деб ўйламайман. Ўйинчиларимиз учрашувларга яхши тайёргарлик кўришяпти. Тўғри, бугунгидек ўйин билан очко йўқотяпмиз. Лекин ўйлайманки, ҳали ҳеч нимани бой бермадик ва 2-ўрин учун кураш давом этади. Олдиндаги 5 та турда биз охиригача курашамиз. Хатоларимизни тўғрилаб вазифамизни бажаришга ҳаракат қиламиз.

-  “Бухоро” “Андижон” билан ўзаро учта ўйинда фақат 1 очко олди. Бунга нима сабаб?

-  Ўйлайманки, биз бугун “Андижон”га ўйин бўйича ютқазмадик. Қайсидир маънода баъзи жабҳаларда кучли ҳам ўйнадик. Худди шундай ўйин Бухорода ҳам бўлганди. Ўшанда ҳам яхши ўйнаб туриб мағлубиятга учрагандик. 

-  Жасур Ҳасанов нега майдонга туширилмади?

-  “Турон” билан ўйинда қўпол хатога йўл қўйганди. Шундан сўнг “Машъал” билан учрашувдан биз ёшларга имконият беришга қарор қилдик. Миржалол Жумаев ишончимизни оқлай бошлади. У “Машъал”га қарши чиройли ўйнади ва ҳаттоки гол ҳам урди. Шу боис бугунги баҳсда ҳам унга имконият бердик. 

-  “Бухоро” билан “Андижон” ўртасидаги очколар фарқи энди 10 тани ташкил қилмоқда. Жамоангизни Суперлигага чиқишига ишонасизми?

-  Сиз 1-ўринни назарда тутяпсиз, тўғрими? Бироқ дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигага чиқади. Шундай экан, яна 5 та тур бор ва кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Ўйлайманки, барчаси олдинда. Биз кейинги турда дам оламиз ва кейин “Хоразм”ни қабул қиламиз. Сўнгра, “Турон” билан ўйнаймиз. Жуда ҳам муҳим ўйинлар ва биз албатта очколарни жамғаришимиз керак. Яна қайтараман: ҳали кураш тугамади. 

-  “Бухоро” 3-ўринни қўлга киритадиган бўлса, Суперлига жамоаси билан плей-оффда ўйнайди. Бунга “Бухоро”ни кучи етадими?

-  Ҳали ҳеч нима демайман. Чунки кураш ўз якунига етмади. Ҳозирча 3-ўринда кетяпмиз ва ҳали имкониятимиз бор. Олдиндаги 5 та турдан кейин барчаси ойдинлашади. 2-ўрин ёки 3-ўрин ҳақида гапиришга эрта. Фақатгина тайёргарлик кўриш ва ютиш лозим. Балки 1-ўрин масаласи 90 фоизга аниқ бўлгандир, аммо 2-ўрин масаласи ҳали ҳал бўлмади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика