Ҳаким Фузайлов: "Биринчи таймнинг ўзида ҳисоб йирик кўриниш олиши керак эди"

Narzulla Saydullayev
28 авг 2022
Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.

"Ғалаба қозониш ҳар доим ҳам ёқимли. Аммо жамоамиз яна катта устунликка эришиб, кўплаб вазиятларни кўкка совурмоқда. Биринчи таймнинг ўзидаги вазиятларимизни голга айлантира олганимизда, ҳисоб йирик кўринишга келарди. Йигитларда озгина совуққонлик етишмаяпти, назаримда. Бу борада машғулотларда қаттиқ меҳнат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ.

Йигитларга курашганлари учун ва муҳим 3 очкони қўлга киритганлари учун ташаккур. Курашишда давом этамиз. Биринчи бўлимдан фарқлироқ, иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб қарши ҳужумда ўйнагандек таассурот уйғотгандир, лекин бу футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ ҳол. Нима бўлган тақдирда ҳам тўп билан муомала қилиш борасида устунлик биз томонда бўлди.

Ҳақиқий "Бухороча" дербига гувоҳ бўлдик. Рўзимбой Аҳмедов ва Сонг Лонгжини бир вақтда майдонга тушишини кўришимиз мумкинми? Ҳа, мумкин! Турнирнинг асосий палласи яқинлашмоқда, сиз уларни бир вақтда, майдонда албатта кўрасиз", - деди Фузайлов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia