Ҳакан Чалханоглу "Интер" ушбу мавсумда Италия чемпионатини ютади деб ҳисоблайди

Alisher
29 мар 2022
"Интер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу унинг фикрича ким скудеттони ютишини айтди.

"Бизни "Ювентус" билан жуда муҳим ўйин кутмоқда. "Милан" турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, аммо бизда захира ўйини бор. Айнан биз муваффақиятни нишонлашга умид қиламан", - дейди Чалханоглу.

"Милан" А Серияда 66 очко жамғарган ҳолда жадвалда 30 ўйиндан сўнг етакчилик қилмоқда.

"Интер" ҳисобида эса 29 ўйинда 60 очко бор ва учинчи ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta Dello Sport