UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  0 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  2 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  10 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1

Ҳакамлар қайси клуб фойдасига ишлади? Қайси ҳакам энг кўп хатога йўл қўйди? Экспертимиздан мавсумнинг якуний хулосалари Янгиликлар

Ҳакамлар қайси клуб фойдасига ишлади? Қайси ҳакам энг кўп хатога йўл қўйди? Экспертимиздан мавсумнинг якуний хулосалари

2024 йилги мавсум давомида ҳар бир турдан сўнг баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ҳакамларнинг қарорларини экспертимиз - россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяевга ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) юбордик.

Мавсум якунида эса барча хатолар сарҳисобини жамладик.

Ҳакамлар "Насаф" (11) ва "Локомотив" (12) фойдаси учун энг кўп хатога йўл қўйган. Шу билан бирга, қаршиликлар иштирокидаги ўйинларда рақиб жамоалар фойдасига 8 та, "темирйўлчилар" иштирокидаги баҳсларда эса қарама-қарши жамоа манфаати учун атиги 3 та хатога йўл қўйилган. Шу тариқа, "Локомотив" ҳакамлар хатоларидан энг катта наф кўрган жамоа бўлди (+9). "Насаф"да хатолар баланси +3 ни ташкил этади. Кейинги ўринларни ОКМК (7 та хато жамоа фойдасига, 1 та хато жамоа зарарига, умумий баланс +6) ва "Қизилқум" (9 та хато жамоа фойдасига, 2 та хато жамоа зарарига, баланс +7) эгаллаган.

Ҳакамлардан энг кўп жабрланган жамоа "Олимпик" бўлди - клуб зарарига 14 та хато қарор қабул қилинган. Аммо "олимпиячилар" фойдасига ҳам анчагина хатолар қилинганини тан олиш керак - 7 та. "Олимпик"нинг умумий баланси -7 ни ташкил этди. Иккинчи ўринда "Бунёдкор" жойлашган (3 та хато жамоа фойдасига, 9 та хато жамоа зарарига, баланс -6).


Ҳакамларга келсак, таҳлилларимиз натижаларига кўра, энг кўп хато Ғайрат Жўраевда қайд этилган - 12 та. Иккинчи ўринни ПФЛ томонидан Суперлигада мавсумнинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилган Шавкат Насибуллаев (8 та) эгаллаган. Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов ҳисобида 6 тадан хато мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика