

27 ёшли футболчининг "арилар" билан тузган шартномаси мавсум сўнггида якунига етади ва томонлар янги шартнома имзолашмоқчи эмас.
Гётценинг ўзи эса "Герта"га ўтишга қарши эмас, берлинликлар раҳбарияти эса январда ўйинчи билан музокараларни бошламоқчи.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Гётце Дортмунд клубига 2016 йилда "Бавария"дан ўтган эди.



