

15та клуб вакиллари Hawk-Eye тизимига рози бўлишган. Шундай қилиб гол аниқлаш тизими 2015/16 йилги мавсумдан Бундеслигада қўллана бошлайди.
"Бу яхши қарор, мен бунга розиман. Голни аниқлаш учун бир сония етарли бўлади. Бу ҳакамларга ҳам ёрдам беради ва ҳеч қандай шубҳа бўлмайди" - дейди Гвардиола.
"Катта баҳсларга сабаб бўлган ҳакамларнинг шубҳали қарорлари кўп бўлган, шу сабабли бу тизим барчага ёрдам беради" - дейди Лёв.



