Гвардиола: "Тен Хагга вақт беринг"
29 окт 2023 17:33
Янгиликлар
Гвардиола: "Тен Хагга вақт беринг"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола МЮдаги ҳамкасби Эрик тен Хагни қўллаб-қувватлади.
"Вақт керак. МЮ ҳам кетма-кет 5-6 ўйинни юта оладиган жамоа. Шундай бўлса, улар яна пешқадамлик учун кураша олишади. Мураббийни ўз фаолиятига қўйиш керак. Бундай ҳолат АПЛдаги илк мавсумларимда ҳам бўлган ва биз ғалабалар қозона олмагандик. Бизда ёши 30дан ошган 10 ёки 11 футболчи бор эди. Шу сабабли биз таркибга куч ҳам сифат ҳам бера олмагандик.
Мени қўллаб-қувватлашди. Эрикка ҳам вақт беринг, улар ҳам ғалабалар йўлига тушиб олишади", - деди Гвардиола.
Соат 20:30да "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" баҳси старт олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар