

Олдинроқ Шакири "Бавария"да испаниялик мутахассис унга нега кам майдонга тушаётганини тушунтирмагани ҳақида айтган эди.
"Ўз фаолиятим давомида кўплаб футболчиларга ёрдам берганман, аммо мени ОАВда танқид қиладиганлар ҳам бор. Улар кам ўйнаганликлари учун бундай қилишади. Шакири ҳам айнан шу ҳақда гапирган. Мен унга нега захира ўриндиғида қолаётганини тушунтирганман, бу ишни ҳар дам олиш куни бажарар эдим" - дейди Гвардиола.



