

«Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. «Реал Мадрид»га қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Улар жуда тез, ҳужумга жуда тез ўтишади. Шундай вазиятда кўплаб жамоалар шошиб қолиши аниқ. Уларнинг ўйинини назорат қилиб бўлмайди», — деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 17 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади.



