

Ушбу ғалаба "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола учун юқори дивизионлардаги 500-си ҳисобланади. У бунга қадар Ла Лигада "Барселона"ни (2008-2012), Бундеслигаа "Бавария"ни (2013-2016) бошқарган эди. Испаниялик мутахассис 2016 йилдан буён "Ман Сити"да фаолият юритяпти.
500-ғалабага эришиш учун Гвардиолага 673 та ўйин керак бўлди. У мураббий сифатида ўтказган учрашувларининг 74 фоизида муваффақиятга эришган.



