Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"

Omonjon To`xtamirzayev
11 фев 2025, 13:12
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб ўзини ишдан бўшатишидан ҳавотирда эмаслигини маълум қилди.

Испаниялик мутахассисдан жорий мавсум ишлар юришмаётгани туфайли клуб шартномани бекор қилиши эҳтимоли ҳақида сўрашди.

"Йўқ, мен ишдан бўшатилишимдан ҳавотирда эмасман. Шифокорга шу каби савол беришармикин, билмайман. Мен аввалги мавсумлардаги меҳнатим, кўрсатган натижаларим учун ҳозир шу ердаман. Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман". 


Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Саймон Стоун "Твиттери"