Гвардиола Жакани нишонга олган ва "Манчестер Сити" у учун 50 млн. евро таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
18 фев 2016, 13:14
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Гранит Жака хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Аммо испаниялик мутахассис бу футболчини немис гранди учун харид қилмоқчи эмас. Гвардиола жорий мавсум якунланганидан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқаради ва швейцариялик футболчини янги жамоаси таркибида кўрмоқчи.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" Жака учун 50 млн. евро таклиф қилган.

Олдинроқ Жаканинг ўзи ҳам АПЛда тўп тепишни истаётганини айтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild