Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди
15 сен 00:03
Янгиликлар
Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан кейин (3:0) Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.
"Кейинги ўн бир ой давомида ҳар уч кунда ўйин ўтказамиз. Агар Ҳусанов барча ўйинларни ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди деб ўйласангиз, бунга бирорта инсон бардош бериши мумкин эмас! Бизга футболчиларнинг жароҳатдан қайтиши зарур.
Лекин унинг жисмоний ҳолатини биламан, у жуда ёш, баъзи нарсаларни ўрганиши керак, аммо тезлиги жуда юқори! У ўз қанотини жуда зўр ҳимоя қилди. У бехато ўйнади, тўпни кўп йўқотмади.
У ўрганиши керак, баъзида шижоати туфайли нотўғри қарорлар қабул қилади, лекин у келганидан бери кўп суҳбатлашамиз. Барчасига чора вақт масаласи, холос.
Унинг тезлиги ақл бовар қилмас даражада, доим диққатини жамлаган ҳолда ўйнайди. У жуда аъло даражада ўйин кўрсатди", деди испаниялик 54 ёшли мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар