Гвардиола: Гарсия тез орада “Барселона” учун ўйнайди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг таъкидлашича, унинг шогирди Эрик Гарсия “Барселона”га ўтади.

“Эрик Гарсия менга ўғилдек. Ўтган мавсумда “локдаун”дан кейин у бизнинг энг яхши ҳимоячимиз бўлди. Ишонаман, у тез орада “Барселона” учун ўйнайди. Эрик оддий ўйинчи эмас, у топ-футболчи”, – деди испаниялик мутахассис.

20 ёшли футболчининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсумнинг охирида якунланади. Тахминларга кўра, “Барса” аллақачон Гарсия билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган.


Манба: Manchester Evening News