Гвардиола Де Брюйне қачон майдонга қайта олишини маълум қилди

Omonjon To`xtamirzayev
29 ноя 2023, 18:41
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола хавбек Кевин Де Брюйненинг майдонга қайтишга тайёрлиги ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

Агарда Де Брюйне январда майдонга қайтишини айтган бўлса, демак январда бу амалга ошади. Бу футбол, Кевин 21 ёшда эмас. Вақт ўтмоқда, афсуски, у жароҳатланган ва тўлиқ тузалиб, тикланиб олиши зарур. Биз у тузалиб, бир ҳафтада ўзининг энг яхши спорт формасига қайтишини кутмаяпмиз.

32 ёшли хавбек жорий мавсум жароҳати сабаб бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган. 

Гвардиола фаолиятида илк бор 4:4 ҳисоби қайд этилди


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо