Гвардиола: «Бундай шароитда АПЛни юта оламизми? Йўқ»

Narzulla Saydullayev
25 фев 2024, 10:40
«Манчестер Сити» АПЛ 26-турида «Борнмут»ни сафарда мағлуб этди (1:0).

Ягона голни 24-дақиқада «Сити» вакили Филип Фоден урди. Ушбу баҳсдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола тиғиз тақвимдан нолиди.

«Тақвим учун катта раҳмат. Бу жудаям кўп. Жудаям. Аммо бизнес давом этиши керак… Мен ўз футболчиларимни яхши кўраман. Улар суперменлар. Улар ҳар уч кунда майдонга тушишмоқа. Одамлар сўрашмоқда: «Бундай шароитда Премьер-лигани юта оласизми?» Йўқ. Биз бошқаларга қараганда кўпроқ ўйин ўтказяпмиз», — деди Гвардиола Marca нашрига.

«Манчестер Сити» 26та ўйиндан 59 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Ливерпуль» ҳисобида 60 очко бор. Бу мавсум Гвардиола шогирдлари ҳозирга қадар 40 та ўйин ўтказиб улгурди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com