

Бу португалияликнинг "Астон Вилла"га қарши АПЛ 14-тури доирасидаги ўйиндан сўнг содир бўлди. Силва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди, ўйин эса "Сити"нинг ғалабаси билан якунланди - 2:1.
Унга ҳужумкор ярим ҳимоячи АПЛнинг энг яхши ўйинчилари қаторига кириш ёки кирмаслиги борасида савол берилди ва у қуйидагича жавоб берди:
"У энг зўри. Биз икки ёки уч йил олдин чемпионатда 98 очко жамғарганимизда ҳам у зўр эди. Видеони кўринг ва сиз барчасига гувоҳ бўласиз.
Бу ақлбовар қилмас ҳужум якуни бўлди. Гол яхши ва тезкор бўлди", - дейди Гвардиола.



