Гвардиола: "Бавария" "Ливерпуль"ни мағлуб этишини хоҳлайман"

Aslanov Jasurbek
13 мар 2019
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Бавария" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар лигаси баҳсида кимга мухлислик қилишини айтди.

Испаниялик 2013-2016 йилларда Мюнхен клубини бошқарган.

"Кейинги босқичга "Бавария" ўтишини истайман. Ҳозир ҳам ўзимни бу клубнинг бир қисми деб ҳисоблайман. Мюнхен ва "Бавария"ни яхши кўраман. У ерда кўплаб дўстларим бор" - дейди Гвардиола.

"Ливерпуль" ҳамда "Бавария" ўртасидаги биринчи учрашув 0:0 ҳисобида якунланган. Жавоб ўйини бугун, 13 март куни "Альянц Арена" стадионида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA