

"Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Чунки унинг жамоаларини кузатиш орқали кўп нарсаларни ўрганяпман.
Агар клуб 100 фоиз унга таянса, муваффақиятга эришади. У буни "Ювентус", "Интер" ва "Челси"да исботлаган.
"Манчестер Сити"даги илк мавсумим натижалар борасида қийин кечганди.
Ҳар бир мураббийга узоқ вақт ишлаш ва муваффақиятга эришиш учун вақт ва сармоя талаб этилади, айниқса, Англияда.
Унинг жамоаларини кузатар эканман, нимадир ўрганишим мумкинлигини ҳис қиламан. Мен бу жиҳатни ниҳоятда ҳурмат қиламан", - деди Гвардиола.



