

"Агарда "Ливерпуль" "Рома" билан ўйин каби ҳаракат қилса, "Реал"га мағлуб бўлади. "Ливерпуль"нинг бир қатор собиқ юлдуз футболчилари фикрларини ўқидим. Улар "Реал"нинг ўйинлари кучли эмаслиги ва Мерсисайд жамоасининг имконияти юқорироқ эканлигини таъкидлашган. "Ливерпуль" катта ўйинларга тайёр, бироқ сафардаги баҳсларда ўзини бироз йўқотиб қўймоқда. Киев эса "Энфилд" эмас. "Ливерпуль" футболчилари кўп ҳужум қилишади ва нималарга қодирлигини кўрсатади. Аммо жамоа 90 дақиқа вақт давомида юқори тезликни ушлаб тура олишмайди", - деди Гуллит.



