Гуллит: "Жароҳатдан кейин ван Дейк жуда бўш ўйнамоқда"

Mirjalol Normatov
25 фев 2023
Собиқ футболчи Рууд Гуллит "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейкни танқид қилди.

"Жароҳатидан тузалиб қайтганидан кейин у жуда бўш ҳимояланмоқда. Худди фигурачиларга ўхшаб шунчаки ҳимояланади ва блок қўяди. У борини бериб, ҳаракатланмаяпти.

Ҳа, бу балки унинг энг ёмон давридир, бироқ шундай пайтда у етакчиликни қўлига олиши керак. Ҳимоянинг ёмон ўйинига у жавоб бериши керак", - деди Гуллит.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Ziggo Sport