

- Ўмон билан ўйин қандай таассурот қолдирди?
- Қийин ўйин бўлди. Рақиб стандарт вазиятдан фойдаланиб кетди. Ҳакам вазиятга тўғри баҳо бериши керак эди. Қолаверса, омад биз томонда бўлмади.
- Кейинги ўйин Ўзбекистонга қарши...
- Гуруҳимиздаги энг кучли рақиб. Биз учун финал ҳисобланади. Ғалаба учун майдонга тушамиз.
- "Қайрат" жамоасида ўйнагансиз. Улардан ЕЧЛда нима кутяпсиз?
- "Қайрат" ЕЧЛга йўлланма олганидан хурсандман. Мухлисларни табриклайман. "Қайрат" характерга эга жамоа, шундай экан фақат муносиб иштирок кутяпман. Омад тилайман.
- Жасур Жалолиддинов билан гаплашиб турасизми?
- Жасур техник жиҳатдан кучли футболчи ва яхши инсон. Умид қиламанки, у тез орада терма жамоага чақирилади.
