"Гуанжоу Эвергранд" "британ итлари" туфайли жазоланди
20 июл 2017 16:41
Янгиликлар
"Гуанжоу Эвергранд" "британ итлари" туфайли жазоланди
Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" клуби Осиё футбол конфедерацияси томонидан жазоланишди.
Хитойликлар Гонконгнинг "Истерн" клубига қарши Чемпионлар лигаси баҳсида (6:0) ҳақоратловчи баннер илишган. Баннерда шундай сўзлар ёзилган эди: "Британия итларини ер тишлатинг, Гонконг мустақиллиги захрини бартараф этинг".
Маълумотларга кўра, "Гуанжоу Эвергранд" икки учрашувни мухлисларсиз ўтказад ва 22,5 минг доллар миқдорида жарима тўлайди.
Гонконг 1842 йилда Буюк Британия томонидан эгаллаб олиниб, унинг колониясига айланган эди. 1997 йилда Гонконг расман Хитой Халқ Республикасига қайтарилган.
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар