"Гуанчжоу Эвергранд" Подольски учун "Галатасарой"га 20 млн. евро тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
28 дек 2016
"Галатасарой" ҳужумчиси Лукаш Подольски "Гуанчжоу Эвергранд" қизиқишлари доирасида.

Маълумотларга кўра, хитойликлар 31 ёшли футболчи учун 20 млн. евро таклиф қилишган. Хитой клуби Подольскининг ўзига йилига 9 млн. евро тўлашга тайёр.

"Галатасарой" ҳамда немис футболчиси ўртасидаги битим 2017-18 мавсум охиригача амал қилади. Подольски ҳозирча келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Bild