Грузия терма жамоаси дарвозабони: «Хвича бутун бошли Испания термасидан кучли»
29 июн 2024 10:41
Янгиликлар
Грузия терма жамоаси дарвозабони: «Хвича бутун бошли Испания термасидан кучли»
Грузия терма жамоаси дарвозабони Георгий Мамардашвили Хвича Кварацхелиянинг имкониятларига жуда юқори баҳо берди.
«Хвича бутун бошли Испания термасидан кучли. Биз ушбу учрашувда ғалаба қозонамиз демадим, бироқ биз у жангда охиргача курашамиз. Кўрамиз,охирида нима бўлади.
Испания — мусобақа фаворитларидан бири. Биз ҳам гуруҳ босқичида ёмон иштирок этмадик деб ўйлайман.
Ўйин давомида биз яхши ҳимояланишимиз ва имкониятларимиздан максимал даражада фойдаланишимиз лозим», — деди дарвозабон.
Испания ва Грузия ўртасидаги учрашув 30 июнь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар