

Тибилисининг "Локомотив" клубига қарши кечган учрашувда Тўйчибоевнинг жамоаси 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ушбу учрашувда тўлиқ ўйнади ва жамоадаги дебют голини урди.
Саккизинчи турдан сўнг "Торпедо Кутаиси" турнир жадвалида 10та жамоа орасида 9 ўринни эгаллаб турибди. Клуб жорий мавсум ҳали ғалаба қозонмади. 5та дуранг ва 3та мағлубият қайд этган. Мурод Тўйчибоев бунга қадар битта голга ҳам ассистентлик қилган эди.



